Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Муҳокамадаги фармон – тараққиётнинг янги босқичига пойдевор
2020-10-26 17:07:30 161
Бугун, 26 октябр куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда, тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депуталари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, умумтаълим мактаб директорлари, ота-оналар, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Шунингдек сессия ишида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори Шамсиддин Усмонов иштирок этди.
Мазкур сессия ишида "Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасига таклифлар кенг муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан, дастлаб туман халқ таълими бўлими мудири Н.Нишонова сўзга чиқиб, Президент фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унда таълим соҳаси вакилларига яратиладиган шароитлар, имконият ва қулайликлар, асосийси, ёш авлодни комил инсон бўлиб вояга етишида кўрсатилган янгиликлар хусусида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Фармон лойиҳаси юзасидан туман ҳалқ таълими бўлими томонидан ишлаб чиқилган таклифларни маълум қилди.
- Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасига шу қадар эътибор қаратилган экан, биз зиёлилар, таълим ходимлари мазкур лойиҳа асосида ўз фикрларимизни беришда фаол бўлиб, мамлакатимиз миллий таълимини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак албатта, - дея таълим ходимларини Президент фармони лойиҳаси юзасидан муносиб таклифлар беришга ундади Н.Нишонова ўз сўзида. - Зеро, мазкур фармон келажакда жамиятимиз равнақида юксак марраларни забт этишда, Янги Ўзбекистонимиз миллий таълимини жаҳон миқёсига олиб чиқиш, халқаро ҳамжамиятда нуфузини ошириш йўлидаги мақсадларимиз сари олға бориш учун Дастурамал ҳисобланади!
Шунингдек, сессия ишида 10-умумий ўрта таълим мактаби директори Зулфияхон Саримсақова, 16-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси онаси Махмудахон Дадажонова, туман Кенгаши депутати, “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари” доимий комиссияси аъзоси Фарходжон Қосимовлар музокара учун сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини беришди.
Сессия давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори Шамсиддин Усмонов ҳам сўзга чиқиб, мазкур Фармон лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмат