Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаатлар ижроси таъминланмоқда

×

 2020-10-25 18:21:43    101

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураевнинг бир муддат аввал Бузуқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулида ҳудуд фуқаролари томонидан қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилган эди.

Хусусан маҳалла аҳли ҳудуддаги айрим кўчаларга ичимлик суви тармоғини тортишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.

Мазкур мурожаат ижроси юзасидан тегишли чоралар белгиланиб, маҳаллага янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланган. 

Бугунги кунда МФЙнинг Аҳиллик кўчасига 370 метр масофада ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди. Тез муддатларда мазкур хайрли тадбирнинг тўлиқ якунига етказилиши натижасида шу маскандаги 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 нафардан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Шунингдек, бошланган ишлар давом этиб, қишлоқнинг бошқа кўчаларига ҳам худди шундай ичимлик суви тармоқлари тортилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати