Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2020-10-21 20:44:08 158
Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон тумани Ҳайдаробод қишлоғида яшовчи фуқаролардан бири томонидан маҳаллада бошлаб қўйилиб, ниҳоясига етмаган асфальтлаштириш масаласидаги мурожаати эълон қилинди. Унда шахси очиқланмаган мурожаат муаллифи томонидан бундан беш йил аввал кўчаларни астфальтлаштириш лойиҳаси қишлоққа келганлиги, кўчанинг беш юз метрлар асфальтланмаган жойи чала қолиб кетганлиги ҳақида баён этилади.
Мурожаатчи шунингдек, “Масалага қулоқ солар деб, маҳалла фуқаролар йиғинига борсак, раис: “Бу даврда бир-икки сўм ташламасанг, бу ишлар ҳал бўлмайди” - деди. “Обод маҳалла” дастури амалда бўлса, нега арзимаган жой қолганда мутасаддилар бунга кўз юмиб кетаверади? Қолган ишга қор ёғар, дегани шу бўлса керак-да!” дея изоҳ билдиради ўз мурожаатида.
Шунга кўра, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Ижтимоий тармоқдаги мазкур мурожаат юзасидан тегишли тартибда ишчи гуруҳ тузилиб, мавжуд ҳолат ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, ҳудуддаги ички кўчаларнинг айримларида 2012 йилда манзилли дастур асосида 1 км. масофадаги қисмида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилган. 2014 йилда ҳам яна 600 метр қисмига асфальт ётқизилган. Маҳалла ички кўчаларининг қолган асфальтланмаган қисмлари эса текисланиб, тўлиқ шағал ётқизилган.
Маҳалла раисининг тушунтириш беришича, мурожаатчи ижтимоий тармоқда баён этганидек, йиғин раиси томонидан “Бу даврда бир-икки сўм ташламасанг, бу ишлар ҳал бўлмайди” деган сўзлари мутлақо асоссиз. Хусусан, фуқаролар йиғини раиси Х.Туронов маҳаллага раислик қилаётган даври мобайнида бирор бир фуқарога бу мазмундаги сўзларни айтмаганини маълум қилди.
Шундай бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан, тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда юқоридаги мурожаат юзасидан, маҳалла ички кўчаларига тегишли тартибда асфальт ётқизиш ишлари навбатдаги дастурларга киритиш кўзда тутилди.
Унгача ҳам зарурати туғилиши билан, ички кўчаларга шағал ётқизиш мумкинлиги, бу борада туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси томонидан эҳтиёждан келиб чиқиб, қанча зарур бўлса, етарли даражада шағал билан таъминлашда амалий ёрдам берилиши маҳалла фуқаролар йиғини раисига маълум қилинди.