Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2,5 гектарлик тошлоқ майдон ўрнида замонавий иссиқхона

×

 2020-10-21 19:46:09    185

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Қахрамонжон Джураев туманда амалга оширилаётган янги инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишиш, мазкур лойиҳаларни ўз муддатида ишга тушиши юзасидан лойиҳа эгаларига кўмакчи бўлиш мақсадида ҳудудлардаги ўрганишларда давом этмоқда.

Бу борада, туман ҳокими ва туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар яна бир истиқболли лойиҳа, туманда барпо этилаётган замонавий иссиқхона билан танишди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Туманнинг “Хотамтой” маҳалласидаги 2,5 гектар ўзлашмаган ер майдонида лимончилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ривожлантириш мақсадида томчилаб суғориш технологияси асосида барпо этилаётган замонавий иссиқхонанинг сўнгги қурилиш ишлари давом этмоқда.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

“Аср болажонлари” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлиб, бугунги кунгача “Туронбанк” томонидан ажратилган 3 миллиард сўмлик кредит маблағи ва ташаббускор тадбиркорнинг 2 миллиард сўмлик ўз маблағи лойиҳа ижроси йўлида мақсадли сарфланмоқда.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

- Бу жойда иш бошлаганимизда дастлаб ўзлашмаган, тошлоқ ер майдони эди. Тинимсиз меҳнат эвазига шу даражага келтирдик. Замонавий иссиқхонамиз Жанубий Корея андозаси асосида барпо этилмоқда, - дейди корхона раҳбари Акмалхон Абдужалилов. – Эзгу ният билан иссиқхонамизга қадаш учун хозирда экспортбоп, серҳосил бўлган 3 минг 250 тупдан ортиқ лимон ҳамда 50 минг туп помидор кўчатлари тайёр бўлмоқда.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

- Иссиқхона ишга тушириш орқали дастлаб, 15 та муқим иш ўрни яратишни режалаштирган эдик. Ҳисобимизга кўра тўлиқ фаолият кўрсатишни бошлаганимизда, жами 50 нафар банд бўлмаган аҳоли иш билан таъминланар экан,- дейди корхона раҳбарининг укаси Азизхон Абдужалилов.

Лойиҳага кўра маҳсулот етиштиришнинг ўртача йиллик ҳажми 200 тоннани ташкил этади. 

Етиштирилган лимон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички бозор билан биргаликда, экпортга ҳам йўналтирилиши, хусусан Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига юборилиши, бунинг ортидан йилига 200 минг долларлик экспорт амалиётлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Лойиҳа жорий йилнинг ноябр ойида ишга тушиши режалаштирилган.

- Бундай лойиҳалар билан кўп мақсадларга эришилади. Биринчидан, қаровсиз ва тошлоқ ерлар ўзлаштириляпти. Иккинчидан, аҳоли, хусусан, кам таъминланган оилалар вакиллари иш билан таъминланяпти. Учинчидан, туманнинг экспорт салоҳиятига салмоқли ҳисса қўшилмоқда, - дейди туман ҳокими Қахрамонжон Джураев.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати