Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тил бор экан, миллат барҳаёт!

×

 2020-10-19 19:32:12    191

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон туманида турли адабий кечалар, давра суҳбатлари, байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун тумандаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбирда ҳам тумандаги сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, ижодий ва жамоат ташкилотлари, маънавият, таълим-тарбия, санъат соҳаси вакиллари, ўқувчи-ёшлар жам бўлди.

Дарҳақиқат, бу кунни биз ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Тил - бу миллат кўзгуси, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихини намоён қилувчи асосий муомала воситаси.

        Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда юртимизда давлат тили мақомини янада юксалтиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда. Президентимизнинг 2019 йил 21 октябр кунги фармони билан 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси таркибида “Давлат тилини ривожлантириш департаменти” ташкил этилди.

        Бу борада, юртбошимизнинг жорий йилнинг 23 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олий минбаридаги чиқишида илк бор ўзбек тилида нутқ сўзлагани мамлакатимиз ҳаётида тарихий ва қувончли воқеага айланиб, барчамизнинг қалбимизга ғурур солди десак янглишмаган бўламиз.

        Тадбирда сўз олган туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ва вилоят ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготаровалар тил бор экан миллат барҳаёт, тил бор экан юртнинг истиқболи нурли ва чароғон бўлишини таъкидлашди. Ўзбек тилининг тарихи, унинг ривожи ҳамда миллий адабиётимиз равнақига ҳисса қўшган буюк алломалар ҳақида сўз юритиб, барчани айём билан самимий қутлади.

Шунингдек, бугунги тадбирда давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш мақсадида онлайн тарзда ўтказилган турли танловларнинг ғолиблари, ўқувчи ёшлар ва уларнинг устозлари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

        Мактаб ўқувчилари она тилимизнинг жозибадорлигини тараннум этувчи энг сара шеърлар, ғазаллардан намуналар ўқишди. Туман маданият бўлими ҳамда 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари томонидан мумтоз куй-қўшиқлар ижро этилди.

        Шубҳасиз, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини янада ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялашда хизмат қилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати