Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Махсус поликлиника” фаолияти ҳам ўрганилди
2020-10-18 00:41:23 205
Коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган “Махсус поликлиника” туманда ташкил этилганлиги ҳақида аввал маълум қилган эдик.
Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновлар бугун мазкур поликлиникада ҳам бўлиб, аҳолига қулайлик яратиш, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш шароитлари билан танишди.
Поликлиниканинг дори-дармон ва тиббий ашёлар заҳираси ўрганилди.
Шифокорлар билан суҳбатда авваламбор бу ерга ташриф буюраётган аҳоли вакилларига хушфеъллик ва ширинсўзлик билан муомала қилиш тиббиёт ходимларининг асосий касбий бурчларидан эканлигини яна бир бор уқтириб ўтилди.
Ишни тўғри ташкил этиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида ҳар қандай амалий ёрдам зарурати туғилганда, сектор раҳбарлари томонидан барчаси ижобий ҳал этилишини маълум қилинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати