Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими ва ИИБ бошлиғи юқумли касалликлар шифохонасидаги мавжуд шароитни ўрганди

×

 2020-10-18 00:38:46    198

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев ва туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар тумандаги юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, даволанишда бўлиб турган беморлар ва муассасада тиббиёт ходимлари учун яратилган шароитлар билан танишди.

Сектор раҳбарлари бу ердаги шароитлар, моддий-техник база ва дорилар таъминоти билан танишиб, мутасаддиларга беморларнинг касалликдан тўлиқ соғайиб чиқишлари учун ҳеч нарсани аямаслик кераклигини таъкидлади.

        Шифохонада беморлар учун мўлжалланган қўшимча ўрин-жойлар яратилиб, уларнинг даволаниши учун қулай шарт-шароитлар яратилган.

Жумладан, сунъий нафас олиш нуқталари 37 донадан 97 тага етказилиб, қўшимча 50 та кислород балонлари олиб келинган. Шунингдек, бугунги кунда айнан мазкур муассасанинг ўзида 11 та сунъий нафас олиш учун мўлжалланган кислород концентраторлари мавжуд.  

Муассасадаги мавжуд ҳолатни ўрганиш давомида шифохонанинг куз-қиш мавсумига қай даражада тайёрлиги, кислород баллонлардан фойдаланиш аҳволи ҳам сектор раҳбарларининг диққат марказида бўлди.

Кислород станциясидаги лоқайдлик туфайли вужудга келиши лозим бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида туман ҳокими томонидан соҳа масъулларига қатъий кўрсатмалар берилди.

Сектор раҳбарлари муассада даволанаётган беморларнинг қариндошлари билан ҳам суҳбатлашиб, уларга далда беришди.

Самимий ҳол-аҳвол ва дилдан суҳбатлар давомида фуқаролар бундай эътибордан мамнунликларини билдириб, қўшимча равишда кислород концентраторлар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш таклифларини беришди. Мазкур таклиф ечимини ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати