Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради: жамоат жойларида ниқобсиз юрманг!
2020-10-15 18:31:17 177
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси 17 октябрдан бошлаб вилоятда ниқобсиз юрган фуқаролар фотовидеофиксация орқали аниқланиб жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
“Карантин тартибини таъминлаш учун вилоят ИИБ томонидан янгича ёндашув ва чора-тадбирларни белгилашни тақозо қилди.
Айни мақсадда, замонавий инновациялардан фойдаланиб, Республикамизда биринчи марта жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни фотовидеофиксациялари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилмоқда.
Фото суратга олинган ниқобсиз фуқаронинг шахси махсус база орқали аниқланиб, ички ишлар органлари ва давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Ушбу баённома эса, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади. Ушбу тартиб Фарғона вилоятида жорий йилнинг 17 октябридан амалиётга жорий этилади”, дейилади вилоят ИИБ огоҳлантиришида.
Қадрли фуқаролар, азиз тумандошлар! Карантин қоидаларига амал қилиб, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг