Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарлари тадбиркорларга маслаҳатчи ва кўмакчи бўлиш йўлида
2020-10-14 21:32:10 177
Тадбиркорликни ривожлантириш - мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналишидир.
Айни коронавирус пандемияси даврида эса иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳолини камбағалликдан чиқариш ҳар галгиданда бугун муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги синовли даврда корхоналар ўз фаолиятини барқарор давом эттириши, бу билан эса нафақат тадбиркорнинг мунтазам асосда даромад олиши, балки иш ўринларини сақлаб қолинишида сектор раҳбарларининг ҳам кўмаги юксак аҳамиятга эга.
Ўзбекистон туманидаги 4 та сектор раҳбари - туман ҳокими Қ.Джураев, туман прокурори М.Отабоев, туман ИИБ бошлиғи Б. Нажмиддинов ва туман ДСИ раҳбари Ж.Қўчқаровлар пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида мунтазам равишда тумандаги тадбиркорлик субъектларида бўлиб келмоқда.
4 та сектор раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири А.Қодиров ҳамроҳлигида бугуннинг ўзида, сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “DAZA FOODS” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонасида, шифер ишлаб чиқарувчи “Водий цемент” МЧЖ, пленка маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Акмал полимер пластик” МЧЖ ҳамда “New mandarin foods” МЧЖга қарашли яқинда қуриб битказилган замонавий кушхонада бўлдилар.
Юрт мададкорларининг қизиқтирган масалаларига бағишланган суҳбатларда, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан уларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан амалий чоралар белгилаб олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати