Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбари “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилалар ҳолидан хабар олмоқда

×

 2020-10-13 11:21:05    117

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг кунлик иш режасидан ҳудуддаги “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим излаш каби тадбирлар ҳам жой олган.

Хусусан бугун сектор раҳбари, МФЙ раиси ҳамда сектор маъсуллари билан биргаликда “Зиё Нурсух” МФЙ да истиқомат қиладиган,  “Темир дафтар” рўйхатига киритилган Нозимахон Тожибоеванинг хонадонида бўлиб, унинг турмуш шароити билан қизиқди.

Нозимахон опа 2 қизини турмушга берган, меҳнаткаш ва самимий аёл. Давлатимиз, маҳалла-кўй ва сектор масъулларининг беминнат ғамхўрликларидан ўзини ёлғиз ҳис қилмайди.

- Апрел ойида хонадонимизга субсидия асосида иссиқхона қуриб беришган эди. Бодринг етиштириб, яхшигина хосил ва даромад олдим. Кейин булғор қалампири ва ошқовоқ экиб қўйдим. Хозир уларнинг ҳосилини кутяпман, - дейди Нозимахон Тожибоева.

Сектор раҳбари, тез муддатда хонадондаги иссиқхонани тегишли қоплама билан ўраш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма берди. Опанинг бошқа муаммоларига ҳам қулоқ тутиб, уларнинг ечимига чора белгилаш пайида бўлди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати