Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДХМлар эндиликда ҳафтанинг шанба куни ҳам ишлайди
2020-10-13 11:04:13 231
Халқ фикри ва истакларини ўрганиб чиққан ҳолда, давлат хизматлари агентлиги иш кунларини кўпайтирди. Агентликнинг Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, эндиликда мамлакатимизда давлат хизматлари марказлари ҳар шанба соат 9.00 дан 15.00 гача хизмат кўрсатади.
Бу ҳолатда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳам инобатга олинган. Яъни 1-3 нафар ходимнинг иш кунларидаги кунлик иш соати ихтиёрийлик асосида 8 соатдан 7 соатга қисқартирилади ва ходим иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ошмайди.
Изоҳ: ҳар ҳафта хизмат олувчилар оқими таҳлил қилиб борилади. Агар мунтазам равишда шанба куни фуқаролар ташрифи кузатилмаса, ушбу марказларда хизмат кўрсатилмаслиги мумкин.