Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эъзозимиздасиз, азиз нуронийлар
2020-10-05 17:00:43 189
Инсон манфаатларини олий ўринга қўйиш ҳамда кексалар дуосини олиш ҳар биримиз учун катта бахт.
Ҳукуматнинг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарорига асосан 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” деб белгиланган.
Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон туман ҳокимлигида туманимиздаги бир гуруҳ нуронийлар, ёши улуғ онахонларга эҳтиром кўрсатилди.
Фахрийлар билан учрашувда Фарғона вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси Ёрбек Тиллабоев ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камоловалар иштирок этди.
Учрашувда юртимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар таъкидланиб, фахрийларга эзгу тилаклар билдирилди.
Бошқарма ва туман ҳокимлиги вакиллари кекса дуогўйларимизнинг хонадонларида хам бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Аксарлари 90 ёшдан ўтган фронт орти меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Нуронийлар ушбу юксак эътибордан бениҳоят мамунликларини изҳор этиб, юрт тинчлиги, халқимиз соғлиги ва фаровонлигини тилаб, қўлларини дуога очишди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати