Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Афв этиш қандай шаклларда амалга оширилади?
2020-10-02 19:25:46 170
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритиш ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни авф этиш ваколатига эга.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 76-моддада Амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш белгиланган.
Ҳукм этилган шахс амнистия акти ёки афв этиш асосида асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазолардан озод қилиниши ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин.
Агар амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёхуд жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган шахс жазонинг ўталмай қолган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлайди.
Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс томонидан у тайинланган жазонинг йигирма беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган жазонинг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин берилиши мумкин.
Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс томонидан у тайинланган жазо муддатининг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган жазонинг ўн беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин берилиши мумкин.
Қ.Абдуллаев
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси