Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сизга таъзим, сизга эҳтиром, азиз устозлар! (фото)

×

 2020-09-30 17:25:11    151

PDF yuklash
Chop etish


Ўқитувчи ва мураббий - дунёдаги энг эъзозли, эҳтиром ва эътиборга лойиқ, қалбларга яхшилик, эзгулик, комиллик олиб кирувчи муборак касбдир. Устозларимиз ёшларга илм, билим бериш билан бир қаторда баркамоллик сари етаклайдилар.

Устоз ҳар бир инсоннинг келажаги учун тамал тошини қўйишда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам халқимизнинг "Устоз отангдек улуғ" деган пурҳикмат нақлида ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Ҳар биримиз қайси соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Aввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий таълим юртида ҳам биз устоз ва ўқитувчилардан сабоқ оламиз.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        Бугун, туман ҳокимлигида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

     Унда тизимда узоқ йиллар фаолият юритиб, бугунги кунда нуронийлар сафида бўлган фахрий устозлар, ўз билими, иқтидори билан ўрнак кўрсатаётган илғор ўқитувчилар, халқ таълими ва мактабгача таълим соҳасининг фидокор раҳбар-ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Қахрамонжон Джураев шарафли касб эгалари-устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий қутлади.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Халқ таълими ва мактабгача таълим соҳасида узоқ ва самарали хизмат қилган фахрий устозлар, соҳа ривожига бугун муносиб ҳисса қўшиб келаётган педагоглар, мураббийлар хизмати эътироф этилди.

- Шу тизимда 35 йил фаолият кўрсатдим, 2-мактабда 13 йил директорлик вазифасида ишлаганман. Бугунги касб байрамимиз муносабати билан мухтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида видеоалоқа шаклида ташкил этилган тантанали маросимда бевосита туман студиясида иштирок этдим. Илк бор давлат раҳбари иштирокида ўтказилган ушбу байрамдан олган таассуротларим ўзгача, - дейди фахрий педагог Алишер Вахобов. - Давлатимиз раҳбарининг, айниқса “Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий-маънавий мероси ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизга доимо куч-қувват ва илҳом бағишлаши лозим. Авваламбор, миллий таълим тизимини ана шундай руҳ билан суғоришимиз керак” деган сўзларини касбимиз давомчилари ҳаётга тадбиқ этишади, албатта. Бунинг учун уларга янада шижоат ва янги зафарлар тилайман.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

       Бир гуруҳ фахрий устоз ва ўқитувчи-мураббийлар туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

      Шунингдек, тадбирда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши номидан барчамиз учун ибрат намунаси бўлган азиз ва мўътабар устоз-мураббийларга гуллар ва ташаккурномалар тақдим этилди.

        Келажагимиз пойдевори – ёшларимизга билим, юксак тарбия ва зиё нурини таратишдан асло чарчаманг, азиз устозлар!

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати