Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-09-30 01:21:06 259
Ижтимоий тармоқларда “Кўча чироқлари пулини аҳоли тўлаяпти. Ҳолбуки, бошқа маҳаллаларда электр харажати давлат томонидан қопланади” сарлавҳали хабар тарқалди.
Унда Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар Зарафшон кўчасидан шахси номаълум мурожаатчи номидан маҳаллада ичимлик суви таъминотида муаммо борлиги ҳамда кўчаларни ёритиш учун аҳолининг ўзи пул йиғиб чироқлар ўрнатганлиги ҳақида мурожаат йўлланганлиги баён этилади.
Шунга кўра, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Айнан шу ҳудуддаги ва айни шу масала юзасидан аввал ҳам хабар берганимиздек, маҳалладаги тоза ичимлик суви билан таъминловчи сув қудуғининг насоси яқин ўтган кунларда янги таъмирланган. Таъмирлаш жараёнида сув иншоатидаги электр тақсимлаш қурилмаси (электр шити)га ўрнатилган электр токи етказиб берувчи мослама (реле пускатель)нинг қуввати етмаганлиги сабабли ичимлик суви таъминотида вақтинчалик муаммо юзага келган. Бугунги кунда мавжуд муаммо тўлиқ ижобий ҳал этилган. Яъни, “Сувоқава” ДУК тумани филиали мутахассислари томонидан мавжуд мослама юқори қувватли 160А русумидагисига алиштирилган.
Кўча чироқлари бўйича келтирилган важ юзасидан, шу маълум бўлдики ҳудуд аҳолиси ўз ташаббуслари билан маҳаллага кўча чироқлари ўрнатишган ва маълум бир аҳоли хонадони (яъни абонентга) ҳисоблагичига бириктиришган.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан мавжуд ҳолатни ўрганиш ва натижаси бўйича маълум қилишича, бошқарма балансида бугунги кунда 8 дона ҳисоблагич бўлиб, туман марказий кўчаларига ўрнатилган кўча чироқларининг электр харажатлари учун туман молия бўлими томонидан белгиланган тартибда сметага асосан маблағ ўтказдириб келинмоқда.