Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Гулистон мавзесида 500 тонна мева-сабзавот сақланадиган махсус музлаткич-омборхона қуриб битказилди
2020-09-29 22:22:54 168
Ўзбекистон туманидаги мавжуд боғлар ва мева-сабзавот хўжаликларида етиштирилаётган ноз-неъматлар ички бозорларимизга етказиб бериш билан биргаликда, чет давлатларга ҳам экспорт қилинади.
Меҳнаткаш боғбон ва деҳқонларимиз етиштирган сара маҳсулотларни юртимиз ички бозорларига, уларнинг айниқса экспортга йўналтирилганларини етказиб бериш муддати келгунча сақлаш зарурати музлатгичларга бўлган талабни оширмоқда.
Бугунги кунда туманимиз тадбиркорлари томонидан ишга туширилган ана шундай турли сиғимдаги 10 га яқин замонавий музлатгичлар фаолият кўрсатмоқда.
“Пахтақайнар” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги Гулистон мавзесида қуриб битказилган 500 тонна сиғимга эга махсус музлаткич-омборхона ҳам ҳудуддаги миришкор боғбон ва деҳқонларнинг корига бакор келади.
“Фозилбек Хамзали” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳанинг қиймати 4 млрд. сўмни ташкил этган.
- Мазкур лойиҳани ишга туширишимиз орқали 5 нафар янги иш ўрни яратган бўлсак, мавсум пайтида яна 10-12 нафар мавсумий ишчиларни жалб қиламиз, - дейди фермер хўжалик иш юритувчиси Миржалол Имомалиев. – Келгусида олдимизга жуда катта вазифаларни қўйганмиз, юксак мақсадларни кўзлаганмиз. Келгуси йилдан маҳсулотларни ўз фермер хўжалигимиз орқали экспорт қилмоқчимиз. Бунинг учун ҳозирда ташқи бозорни пухта ўрганмоқдамиз.
Шунингдек, хўжалик фаолиятини янада кенгайтириш, қўшимча қиймат занжирини яратиш мақсадида шу ернинг ўзида мевани сақлаш ва ташишга мўлжалланган пластмасса қутиларни ишлаб чиқариш ҳамда мевани саралаш ва қайта ишлаш каби янги лойиҳаларни амалга ошириш тараддудини кўришмоқда ислоҳотчи тадбиркорлар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати