Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Йўл таъмирлаш ишлари сабабли Яйпан шаҳридаги 2 та кўчанинг айрим қисмлари вақтинчалик ёпилади!

×

 2020-09-28 11:00:59    188

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли туманимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманидаги 4К-923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам йўлининг 0-5 километрлар оралиғида, яъни Яйпан шаҳар Зиёкор кўчасидан, Зиё Нурсух МФЙнинг Зиё кўчалари бўйлаб жами 5 км масофада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Йўл таъмирлаш ишлари сабабли бугун, 2020 йилнинг 28 сентябридан 1 октябрь кунигача Яйпан шаҳар Зиёкор кўчаси ва Ибн Сино кўчаларининг айрим қисмлари ёпилади. 

Яъни, Яйпан шаҳар Зиёкор кўчасининг туман ҳокимлиги биноси жойлашган қисмидан Ибн Сино кўчасида жойлашган Автошоҳбекатигача;

Ибн Сино кўчасида жойлашган Автошоҳбекатдан “Собир Яйпан савдо” МЧЖ гача бўлган қисми (хусусан марказий Деҳқон бозорининг олди қисми туташган кўча) ёпилади.

Юзага келиши бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.