Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бекобод маҳалласидан моҳир чеварлар чиқади
2020-09-27 23:28:57 172
Ўзбекистон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураев ўтган ҳафтада “Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашув ўтказган эди.
Учрашувда ҳудуд ёшлари ўзлари эришаётган ютуқлари билан биргаликда, уларни қийнаётган турли муаммо ва масалалар юзасидан туман ҳокимига ўз фикрларини билдиришди.
Хусусан, маҳалладаги 4 нафар қизлар тикувчиликка қизиқишлари, оиласи даромадига ҳисса қўшиш мақсадида тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Келажак эгаларининг мурожаатлари ижроси узоққа чўзилмади.
Туман ҳокими ёшларга ўзлари исташганидек замонавий тикув машиналарини тақдим этди.
“Маҳалламиздаги чевархонада 2 йилдан буён шу касбни ўрганиб келаман. Келинойимнинг тикув машинасини ишлатардим. Бундай эътибор ва ғамхўрлик натижасида орзуим ушалганидан бошим осмонга етди”, дейди Ўлмасхон Абдухалилова.
Ҳудудларда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган амалий тадбирлар давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати