Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугунги кунда туманимиздаги 14 та умумтаълим мактабида анъанавий таълим жараёнлари давом этмоқда
2020-09-21 19:12:00 171
Ўзбекистон туманида бугунги кунда 12,17,31,37,45,48,46,60,61,63,64,66,67,68-мактабларида ўқувчилар анъанавий таълимни давом эттирмоқда.
Бу хақда туман халқ таълими бўлими ҳокимлик Ахборот хизматига маълум қилди.
Туманимиздаги қолган умумтаълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, босқичма-босқич иш фаолиятини бошлайди. Унга қадар дарс машғулотлари онлайн, яъни телевизион дарслар орқали амалга оширилади.
"Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз", - дея мурожаат билан чиқмоқда туман ҳалқ таълими бўлими.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати