Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлида
2020-09-16 17:11:44 180
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон туманида белгиланган вазифалар амалга оширилаётгани хақида хабар берган эдик.
Президент қарорининг 1-бандига мувофиқ “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари (темир дафтар)га киритилган 19 та оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари (ҳар бири) учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам тарқатилди.
Ушбу тадбирлар тумандаги бошқа барча МФЙларда ҳам давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати