Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугун, 14 сентябрдан Ўзбекистон туманида 3 та мактабда анъанавий дарслар бошланди
2020-09-14 09:53:38 153
14 сентябрдан Фарғона вилояти бўйича ўз фаолиятини бошган мактаблар тўғрисида вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқарманинг маълум қилишича, аввал хабар қилинганидек, Фарғона вилоятида бугунгача 111 та мактабда карантин талабларига амал қилган ҳолда, синов тариқасида анъанавий таълим жараёнлари бошланганди.
Маълумки 2020-2021 ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланган. Мактаблар шу кундан бошлаб октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ ва амалдаги тартибга кўра, маҳаллий кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг таълим ташкилоти ўқувчиларга ўз эшигларини очиб, фаолиятини бошлайди.
Бундай қарор таълим олувчиларнинг соғлигини хавфсиз бўлишини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, таълим даргоҳи ва соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб, қабул қилинади.
Шунга кўра, вилоятда 14 сентябр куни 162 та мактабда, хусусан Ўзбекистон туманидаги 37, 31 ва 60-мактаблар анъанавий тарзда ўқув жараёнларини бошлашади.
Таълим олувчиларнинг соғлигини хавфсиз бўлишини таъминлаш мақсадида мактабларга ҳудудий ИИБ, Миллий гвардия, тиббиёт, СЭО хизмати, маҳалла раислари ва тегишли ташкилот вакиллари бириктирилган. Фаолият бошлаган ва бошлаётган вилоятдаги ҳар бир мактаблар пирометр ва антисептик воситалари билан тўла таъминланган.
“Эслатиб ўтамиз, фаолиятини тикламаган мактаб ўқувчиларининг таълим олишлари «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади. Онлайн мактаб лойиҳаси доирасидаги дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади”, дейилади бошқарма ахборот хизмати хабарида.