Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 108 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суюнчи пули учун энди ариза керак эмас!

×

 2020-09-11 16:48:06    218

PDF yuklash
Chop etish


Давлат хизматлари агентлиги фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан таништирмоқда.

Аввалроқ, туғилганлик ва дафн маросимини ўтказиш учун бериладиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун ариза йўллаш — Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши бошланганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

Ушбу хизматларга талаб юқори бўлгани боис, ДХА мутахассислари улардан фойдаланиш янада қулай бўлиши устида изланишларни олиб бориб, ечимини топишди.

Эндиликда туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ (оддий қилиб «ЗАГС») бўлимига мурожаат этсангиз, суюнчи пулини олиш учун ариза махсус электрон тизим орқали автоматик тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.

Яъни, фуқародан қўшимча вақтини сарфлаб ДХМга ҳам боришининг хам ҳожати қолмади.

«ЗАГС»га мурожаат қилганингиздан сўнг қисқа фурсатда қўл телефонингизга смс-хабар келади. Сиз фақатгина паспорт ва тегишли гувоҳнома (масалан, туғилганлик тўғрисидаги) билан ўзингизга қулай бўлган «Халқ банки» филиалига бориб белгиланган суюнчи пулларини олиб кетишингиз керак бўлади холос.

Эътибор беринг, илгари суюнчи пулини олиш учун ариза бергандан сўнг, пулларни фақатгина ҳар ойнинг белгиланган санасидан сўнг ва яшаш манзили бўйича кўрсатилган банк филиалидан олишга тўғри келарди.

Энди эса, экстерриториал тарзда исталган банк филиали ва хабар келганидан сўнг ўша кунни ўзида пулларни олиб кетишингиз мумкин! – дейилади ДХА хабарида.