Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманботир қишлоғида ҳам янги трансформатор ўрнатилди

×

 2020-09-10 17:16:43    213

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли ва ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли электр энергияси билан таъминлаш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан “Ўқчи туман” МФЙ га қарашли Туманботир қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарори ижроси юзасидан қишлоқ ҳудудидаги 50 кВли трансформатор пункти юкини енгиллатиш мақсадида, қўшимча қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатилди. 

Шунингдек, 36 та темир-бетон таянчи ўрнатилиб, 922 метр узунликда 0,4 кВли хаво тармоғи янгидан тортилди.

Айни пайтда ҳудудда 10 кВли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эндиликда ушбу қишлоқ аҳли ҳам сифатли электр энергияси билан таъминланди.

Аввалроқ, туман энергетиклари томонидан “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, мавжуд 864-сонли трансформатор пункти юкини енгиллатиш учун қўшимча қуввати 100 кВА бўлган икки дона трансформатор, шунингдек 74 дона СВ 110-3,5 русумдаги ва 82 дона СВ 95-2,0 русумидаги темир бетон таянчлар ўрнатилгани хақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати