Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Диққат эълон!!!
2020-09-07 21:54:59 166
Фарғона вилояти юридик техникумига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига!!!
Адлия вазирлиги тизимидаги юридик техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун онлайн ҳужжат топшириш 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) бўлиб ўтади.
Юридик техникумларга онлайн қабул http://www.texnikum.dtm.uz электрон платформаси орқали амалга оширилади!
Электрон платформа орқали талаб қилинадиган ҳужжатлар:
1️⃣ Электрон ариза; 2️⃣ Фуқаролик паспорти маълумотлари; 3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом серияси хамда рақами;
Маълумот учун: ўқиш муддати 2 йил; ўқиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида қўшимча ўқишга қабул тартиби жорий этилган.
Таълим кундузги ва сиртқи тартибда амалга оширилади.
Техникумга қабул жараёни бўйича "Call center":☎️ +998732264126