Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Равон йўллар барпо этиш ишлари белгиланган режа бўйича давом этмоқда
2020-09-07 21:50:23 167
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманидаги 4К-923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам йўлининг 0-5 километрлар оралиғида, яъни Яйпан шаҳар Зиёкор кўчасидан, Зиё Нурсух МФЙнинг Зиё кўчалари бўйлаб жами 5 км масофада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жаҳон банки кредити маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган мазкур таъмирлаш ишлари “Карвон йўл” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилмоқда.
Белгиланган режага мувофиқ йўлсозлар томонидан, бугундан Нурсух МФЙнинг Зиё кўчаси бўйлаб асфальт ётқизишга тайёргарлик ишларини бошлаб юборилди.
Бу каби ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари энг аввало, туманимиз кўркига кўрк қўшиб, юртдошларимизнинг йўлларда ҳаракатланиши бехатар бўлишига хизмат қилади.
Ва албатта, бу каби текис ва равон йўллар туманимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати