Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2020-08-29 00:23:36    90

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан тумандошимиз - Ўзбекистон тумани “Сохибкор Тоғай” фермер хўжалиги раҳбари Саттаров Уткур Хамидович «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Мазкур мукофот тумандошимизнинг юртимизда фермерлик ҳаракати, айниқса наслли чорвачилик соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда мамлакатимиз иқтисодий қудратини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Президентимиз томонидан берилган юксак баҳодир.

Фурсатдан фойдаланиб, илғор фермер ва моҳир чорвадорни юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз. Юрт равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 

Юксак эътироф муборак бўлсин!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати