Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг расмий билдириши

×

 2020-08-25 13:47:18    215

PDF yuklash
Chop etish


Фейсбук ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси томонидан “Ёшлигимизда бу каналда мазза қилиб чўмилардик. У вақтда баклашка йўқ эди” сарлавҳаси билан видеолавҳа жойланган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг мазкур видеолавҳасида Катта Фарғона каналининг Ўзбекистон тумани Сочтепа қишлоғи ҳудудидан қўшни Фурқат туманига оқиб ўтувчи қисмига туташ ариқда тўпланган чиқиндилар акс этган.

    Бизга номаълум сабабга кўра, ижтимоий тармоқдаги жойланган саҳифадан ўчириб ташланган бу видеотасвир (тасвир ўрганишга қадар ўчирилган)даги ҳолат бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

     Мавжуд ҳолатдан бохабар бўлинишини билан, туман ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда ҳақиқий аҳвол ўрганишга киришилди.

        Ҳақиқатдан ҳам юқоридаги кўрсатилган манзилда, яъни каналнинг шу қисмида сув юзасида қатор маиший чиқиндилар, асосан пластмасса сув идишлари тўпланиб қолгани аниқланди. Маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашилганда каналнинг мазкур қисми “Пахтаобод ариғи” деб номланаркан. Ҳокимлик саъйи-ҳаракати билан мазкур салбий ҳолат зудлик билан бартараф этилди. Бунга маҳаллий аҳоли ва йиғин раиси ҳам гувоҳ бўлишди.

        Шу ўринда фурсатдан фойдаланиб, айрим мулоҳазаларимизни ҳам билдирмоқчи эдикки, унинг долзарблиги муҳим аҳамият касб этади.

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали йўлланаётган турли мазмундаги мурожаатларга тез-тез дуч келамиз. Уларнинг аксарияти, одамларнинг муаммоларини ўзида ифода этгани боис, тегишли масъуллар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, бартараф этилади ва муносабат билдирилади.

        Лекин масаланинг иккинчи ва ўта муҳим томони ҳам борки, бундан асло кўз юмиб бўлмайди.

      Хусусан, юқоридаги ҳолат юзасидан мисол қилиб олайлик. Вазият ҳақиқатда ачинарли даражага келган эдики, аччиқ ва ўринли саволларни бермай иложинг йўқ. Хўш, айнан шу чиқиндиларни, ўша пластмасса сув идишларини-ю, бошқа ахлатларни ким ташламоқда ўша оқар сувга? Видеотасвирни ижтимоий тармоққа жойлаган фойдаланувчи таъбири билан айтганда ўша “баклашка”лар сув юзасида ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаётгандир, ахир. Биз, бу мулоҳазамиз билан ўша чиқиндиларни айнан Сочтепа қишлоғи аҳолиси ёки яна қайсидир бир қишлоқ фуқаролари ташлаган деган аниқ гувоҳликка асосланган фикрдан йироқмиз. Лекин, юқорида таъкидлаганимиздек чиқиндилар оқар сувда пайдо бўлишига инсон омилидан бошқа яна қандай сабаб бўлиши мумкин.   

       “Сувга тупурма”, “Сувга чиқинди ташлама” сингари ибора-нақллар халқимиз ҳаётида қонун-қоидага айланиб кетган. Лекин, ана шу бебаҳо нақлларга сўнгги пайтларда барча бирдек амал қилмоқдами?

        Ариқ, канал ёки оқава сувларнинг ифлосланиши кундан-кунга гўзаллашиб бораётган шаҳару қишлоқларимиз ҳуснига доғ бўлиб тушишидан ташқари, шунга сабабчи бўлаётган одамлар қалбининг хиралашаётганидан дарак бераётгандек гўё.

       Тасаввур қилайлик, ариқнинг бошида кимдир юқумли касаллик билан оғриган беморга ишлатилган игнани сувга ташлади, берироқда бир болакай бу сувга қўлини ювди. Ёки кимдир ўлган товуғиними, итиними ариққа оқизди, ўлакса оқиб бориб бир жойга тиқилади, сасийди, бижғийди, микроб тарқатувчи манбага айланади. Айнан ана шундай ҳоллар оқибатида илгари вабо тарқаб, қанчадан-қанча одамларнинг умрига зомин бўлгани ҳақидаги тарихдаги турли мисолларни ҳам эшитганмиз-ку!

        Бугун, бутун дунёни ташвишга солиб улгурган, қанчадан-қанча инсонларнинг умрига зомин бўлаётган тождор вирус номли бало ҳам айнан юқумли инфекция эканидан, унинг мудҳиш оқибатларидан нега муносиб хулоса чиқармаймиз?

        Мухтасар қилиб айтганда, бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ёки бефарқ бўлмаслик барчанинг виждон амрига боғлиқ. Ҳар бир фуқаро ўз маданияти билан ватан ободлиги, атроф-муҳитга бўлган маънавий масъуллигини, дахлдорлик ҳиссини унутмаслиги ва йўқотмаслиги лозим. Ана шунда, оқар сувда чиқинди ҳам тўпланмайди, ёки бунинг оқибатида мудҳиш офатлар ҳам рўй бермайди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати