Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
1-сектор раҳбари, туман ҳокими “Бекобод” маҳалласида сайёр қабулда
2020-08-22 23:22:33 189
Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя.
Бугун, 22 август куни Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураевнинг “Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабули ўтказилди.
Маҳалла аҳли билан очиқ мулоқотларни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш мақсадида ўтказилган сайёр қабул карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.
Жараёнда фуқароларнинг тоза ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредит олиш, аёллар бандлигини таъминлаш каби ўнлаб масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Аксар масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, айримлари бўйича асослантирилган тушунтиришлар берилди.
Ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олиниб, ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот вакилларига зарурий кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати