Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тест синовлари ўтказиладиган жойларда видео кузатув камералар ўрнатилади
2020-08-18 17:09:03 161
Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Тест синовлари республикамиз бўйича, жами 40та объектда (стадионда) ташкил этилади. Шунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун 6 та, Фарғона вилоятида ҳам 6 та, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё вилоятларида 4 тадан, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 3 тадан, Сирдарё, Навоий вилоятларида 2 тадан ҳамда Жиззах, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида 1 тадан жой белгиланган.
Тест ўтказиладиган аниқ манзиллар қўшимча равишда ОАВ орқали эълон қилинади. Стадионларга кириш алоҳида жорий қилинган назорат ўтказиш постлари орқали ташкил этилади. Ҳудудда постларга олиб келувчи йўналишни кўрсатувчи алоҳида ва қулай йўлланмалар қўйилади.
Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга кириш жойларида дезинфекция йўлаклари ташкил этилиб, иштирокчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва антисептик воситалар билан таъминлаш ишлари бажарилади.
Тест синовлари ўтказиладиган жойларнинг барчаси видео кузатув камералар билан жиҳозланади.
Хавфсизликни таъминлашга етарли даражада Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, турғун ва қўлда олиб юрувчи металлодетекторлар, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда хизмат итлари жалб этилади. Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир куч ишлатар тизимида хизматга жалб этиш учун захира кучлари шакллантирилади.