Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тест синовлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди

×

 2020-08-18 16:00:09    101

PDF yuklash
Chop etish


Тест синовлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

30 август кунидан бошлаб, тест ҳужжатлари Давлат фельдъегерлик хизматининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган манзилларгача патруль автомашиналари ёрдамида, зарурий махсус воситалар билан таъминланган ички ишлар органи ходимлари томонидан кузатиб борилади.

Синовга келган ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилади. Шунинг учун абитуриентлар ўзлари билан ортиқча нарсаларни олиб келмасликларини сўраб қоламиз. Фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Абитуриентлар сув, қалам, тегишли жиҳозлар, тиббий ниқоб билан таъминланадилар.

Ота-оналар ва яқинлар учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Тест ўтказиладиган жойларга олиб келувчи автомобил йўллари камида 1,5 км радиус масофада бетон тўсиқлар ёки юк автотраспорти билан тўсилади. Ушбу ҳудудларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Фуқароларни ва автотранспорт воситаларини тўпланишига йўл қўйилмайди. Буларнинг барчаси зарурий хавфсизлик чоралари бўлиб, уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади.

Абитуриентлардан тест топшириш жойларига камида 1 соат олдин келишлари талаб этилади. Ҳозирда маҳаллий хокимликлар томонидан абитуриентлар учун алоҳида автобусларни ташкил этиш масаласи кўрилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча равишда ахборот берилади.

Қўшимча ва ўзгаришлар ҳақида расмий манбаларда эълон қилиниб борилади.