Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” муносабати билан байрам ТАБРИГИ
2020-08-09 09:12:08 160
Қадрли дўстлар!
Ҳурматли қурувчилар!
Сўнгги тўрт йилдан буён сиз азиз уста бинокорларни касб байрамингизни биргаликда қизғин нишонлаб келмоқдамиз.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги ПФ-5136-сонли Фармонларига асосан 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан Сиз, азизларни – мамлакатимиз ҳамда туманимиз қурилиш соҳасини равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни бугунги касб байрамингиз - Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Мана шу қутлуғ айёмда Сизларга ўз номимдан, туманимиз фаоллари номидан эзгу тилаклар ва чуқур миннатдорлик билдираман.
Шуни алоҳида эътибор билан айтаманки, ҳозирги кунда, бутун мамлакатимиз ҳудудларида бўлгани каби, туманимиз қурилиш соҳасида ҳам туб ислоҳотлар билан жадал ишлар амалга оширилмоқда.
Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган Сизларнинг эзгу ишларингиз ҳақида гапирганда, аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим.
Жорий 2020 йилги Инвестиция дастури бўйича туманимизда умумий қиймати 13,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига 6 та ижтимоий соҳа объектларида кенг кўламли қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, туман ДСЭНМ биносида капитал таъмирлаш, 39-мактаб биносида реконструкция, 68-мактабда 12х24 ҳажмдаги янги спорт зали қуриш, 6-мактаб биносида капитал таъмирлаш, Хайдаробод қишлоғидаги намунавий уй-жойлар ёнида 264 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги мактаб қурилиши, 56-Давлат мактабгача таълим муассасасида реконструкция ишлари бажарилмоқда.
Жорий йилда туманимизда 10 та кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилиб, бу борада ҳам амалий ишлар жадал давом этмоқда.
Ишонамизки, қўли гул, азму шижоатли қурувчиларимиз бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, бу каби бунёдкорлик ишларини албатта шараф билан адо этадилар.
Қадрли ва муҳтарам қурилиш соҳаси ходимлари!
Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Юртимиз ва туманимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда доимо ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлсин!