Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 100 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Адолат идорасидаги ислоҳотлар одил судловни таъминлайди

×

 2020-08-07 17:37:49    188

PDF yuklash
Chop etish


Адолатни қарор топтириш, одил хукм чиқариш жуда мушкул масала. Бунда судларнинг олдида залворли вазифа бор. Шу боис ҳам мамлакатимизда суд-хуқуқ тизимида жиддий ислоҳотларга киришилди. Суд хокимиятининг чинакам мутақиллигини таъминлаш, жамиятда суднинг нуфузини ошириш, пировард натижада ҳар бир фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган конституциявий хуқуқини тўлақонли рўёбга чиқариш муҳим вазифа сифатида белгиланди.

Дарҳақиқат, инсон хуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг таъминлашда бу тузилманинг аҳамияти беқиёс. Давлатимиз раҳбарининг жорий 24 июлда қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони соҳада катта янгиланишларни бошлаб бораётгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур фармон  билан тизимда қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда? Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, республикамизда самарали маъмурий одил судлов тизимини яратиш кўзда тутилган. Аввало, 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар умумюрисдикция судлари ташкил этиляпти. Бунда судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича вилоят судида 6 тадан 19 тагача судьядан иборат алоҳида фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари ташкил этилади.

Мазкур ўзгаришлар шуниси билан аҳамиятлики, келгусида суд ишларини ва суд хисоботларини юритиш, халқ билан мулоқот қилиш, соҳада амалга ошрилаётган ишларни таҳлил қилиш ва ягона сул амалиётини шакллантиришда кенг имкониятларни  яратади. Маъмурий хуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади. Бу эса хорижий тажриба ва дунё амалиётига мос келади. Чунки бундай ҳуқуқбузарликлар моҳиятан жиноят ҳуқуқи билан ўзаро боғлиқдир. Шу сабабли, бу тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилмоқда.

Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Фарғона вилоят маъмурий судлари томонидан биргина жорий йилнинг 6 ойи  давомида оммавий ҳуқуқий низолар билан боғлиқ 690 та маъмурий ишлар кўриб чиқилган, шундан 432 та қаноатлантирилган, 171 та иш бўйича аризалар рад қилинган, 63 таси эса иш юритишдан тўхтатилган. Фармон билан туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилмоқда. Уларнинг негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади. Хусусан, 199 та туман (шаҳар) маъмурий судлари мақбуллаштирилиб, вилоят марказларида 14 та туманлараро маъмурий судлар ташкил қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишларни юритиш бўйича Олий инстанция хисобланади ва Олий суд таркибида раиснинг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигидаги алоҳида маъмурий ишлар бўйича ҳайъат фаолият юритади. Бу эса келгусида фуқароларнинг бузилган ҳуқуларини суд йўли билан ҳимоя қилишини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар самарасини рўёбга чиқариш ва одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, Фармонга асосан, тегишли туман (шаҳар) аҳоли сонидан ва судларнинг ҳақиқий иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, 2021 йил 1 январдан 4та Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманларида иқтисодий судлар тугатилмоқда, 5 та Янгийўл, Ургут, Сўх, Хатирчи ва Пахтакор туманларида фуқаролик судлари ташкил этилмоқда, Бўзатов, Тахиатош, Бандихон ва Тупроққалъа туманларида жиноят судлари ташкил этиляпти.Фармоннинг аҳамиятли томони нафақат фуқароларни, ҳуқуқшуносларда суд-ҳуқуқ тизимида бўлган қарашларни, тубдан ўзгартириш, соҳани янги замон талаблари даражасига кўтаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу эса судьяларга улкан масъулият юклаб, одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

Авазбек Рахимов

Ўзбекистон туман маъмурий судининг раиси