Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-08-06 22:34:38    158

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “ФАРҒОНА вил. – “Худо кўрсатмасин, канал тошса, маҳалламизни сув босади” сарлавҳаси билан хабар эълон қилинди.

Хабарда шахси очиқланмаган номаълум муаллиф томонидан Ўзбекистон тумани Намуна маҳалла фуқаролар йиғини Бодомзор кўчаси таъмирга муҳтож эканлиги, шунингдек мазкур кўча ёнидан ўтган Катта Фарғона каналининг суви тошса маҳаллани сув босиши хавфи мавжудлиги хақида баён қилинган. Хабарнинг номаълум муаллифи тегишли мутасаддилардан йўлни таъмирлаб, каналда хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Хабарда келтирилган маълумотлар туман  ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида аниқланишича, Намуна маҳалла фуқаролар йиғини Бодомзор кўчаси ички йўлда жойлашган бўлиб, тўртта кўчадан иборат мазкур ҳудудга тўлиқ шағал қопламаси ётқизилган.

Кўчага ёндош бўлган, худуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналининг суви кўпайган вақтларда сув тошиш хавфини олдини олиш мақсадида туман Фавқуллодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, зарурий чоралар кўрилган. Хусусан, канал қирғоғига шағал тўсиқлар ташланиб худудга хавф туғдирмаслик чоралари амалга оширилган.

Шундай бўлсада, канал сувининг тошиш хафвини олдини олиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш ва зарурий тадбирларни амалга ошириш юзасидан Катта Фарғона магистрал канали бошқармасига тегишли тартибда маълум қилиниши белгиланди.

Шунингдек, Намуна маҳалла фуқаролар йиғинининг Бодомзор кўчаси йўлларига Давлат ва маҳаллий дастурлар асосида навбатдаги босқичларда асфальт ётқизиш бўйича туман Ободонлаштириш бўлимига аниқ таклифлар киритиш вазифаси топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати