Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманимизнинг "Турон" жамоаси дарвозасини "Лестер" академиясида ўйнаган дарвозабон қўриқлайди

×

 2020-08-05 14:02:36    80

PDF yuklash
Chop etish


Ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган «Турон» жамоаси таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Бу йилги асосий марралардан бири бу-Суперлигага чиқиш эканлигидан ҳам хабарингиз бор.

Жамоа тажрибали хужумчи Отабек Ҳайдаров ва дарвозабон Амал Шавкетов билан келишувга эришди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Нефтчи" ва "Қўқон-1912" жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган тажрибали хужумчи Отабек Хайдаров эндиликда жамоамиз сафида ўйнайдиган бўлди.

Шунингдек, клуб ўз сафига яна бир ёш иқтидорли дарвозабонни қўшиб олди.

Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоасига номзод дарвозабонлардан бири Амал Шавкетов билан "Турон" жамоаси шартнома имзолади.

Маълумот учун, ёш посбон аввалги мавсумни Англияда "Лестер" академиясида ўтказган. Бундан ташқари championat.asia нашри маълум қилишича Амал Шавкетовга Испаниянинг "Реал Сосьедад" клуби қизиқиш билдирган, лекин карантин сабаб ушбу трансфер амалга ошмай қолган.

Насиб, карантиндан сўнг, туманимиз футбол ишқибозлари ва жамоамиз мухлисларини ажойиб футбол байрамлари кутмоқда.

Бу борада жамоамизга улкан зафарлар ва фақат ғалабали онларни тилаб қоламиз!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати