Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ – ЯНГИ ФИКР, ЯНГИ ҒОЯ

×

 2020-08-05 10:30:42    347

PDF yuklash
Chop etish


Янгиланаётган Ўзбекистонда барча жабҳаларда янгилик, изланиш ва янгича фикрлар ва замон талабларига мос равишда фаолият олиб бориш энг муҳим масаладир.

Зеро, Муҳтарам Президентимиз таъкидланганларидек, “Замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади”.

Инновация ўзи нима?

Инновация - илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларнинг натижасида жамият эҳтиёжлари ва ёки бошқа ижобий таъсир учун яратилган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот (товар, иш, хизмат ва бошқалар), ишлаб чиқариш жараёни, янги маркетинг усули, янги иш ўринлари ёки ташқи алоқалар ҳисобланади.

Бунда - давлат ва жамият ҳаётидаги мавжуд барча соҳаларни тубдан ислоҳ этиш, янгилашга қаратилган фаолиятни олиб бориб, натижада илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиш, бу жараёнга ёшлар иштирокини кенг жалб этган ҳолда, янгидан-янги ижодий изланишлар, турли ишланмалар ишлаб чиқиш фаолиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш асосий вазифа хисобланади.

Мамлакатимизда инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида ишлаб чиқилиб, Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага қўйилган Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳар томонлама, атрофлича ўрганилиб, кенг жамоатчилик таклифлари асосида такомиллаштирилиб, бугунги кунда мазкур соҳа фаолиятини тартибга солувчи қонун нормаси ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг 24 июл санасида Муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-630 сонли қонуни инновацион фаолият олиб боришнинг тўла-тўкис, замон талабларига мос равишда ҳуқуқий асослари яратилди. 

Ушбу қонун ҳужжатини яратиш ва қабул қилиш зарурияти мамлакатда инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шаклларинияратган ҳолда, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, инновацияларни амалиётга кенг жорий этиш, фаолиятга  оид қоидалар тизимини ҳамда инновацион фаолиятга ихтисослаштирилган ташкилотларни яратиш билан бир вақтда истиқболли илмий тадқиқотлар тақдимоти, уни амалиётга жорий этиш ва саноатда ўзлаштиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.

Янги қабул қилинган қонунда юртимизда биринчи бор инновацион фаолиятини тартибга солинишини ҳамда унинг фаолият принциплари қатъий белгиланганлигини кузатишимиз мумкин.

Қонунда инновацион фаолиятининг асосий пиринциплари сифатида  инновацион фаолиятнинг эркинлиги, инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдан тенг фойдаланилишини таъминлаш, инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ошкоралиги ва аниқ йўналтирилганлиги, рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборотни эркин алмашиш, инновацион фаолият натижасида яратилган интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказмаслик белгиланганлиги бу фаолият турини бугунги кунда мамлакатимиз учун нечоғлиқ муҳим эканлигини кўришимиз мумкин.

Қуйида Инновацион фаолият турлари ва уларнинг мазмуни тўғрисида тўхталамиз.

Қонунда Инновацион фаолият турлари сифатида маҳсулотга оид инновациялар, жараёнга оид инновациялар, маркетингга оид инновациялар, ташкилий инновациялар келтирилган.

Айтишимиз мумкинки, бу турдаги инновацион фаолият турлари кўпчиликка янгилик сифатида маълум бўлаётганлигини инобатга олсак, буларнинг мазмуни ва аҳамияти тўғрисида кенг жамоатчиликка атрофлича тушунчалар бериш лозим бўлади.

Жумладан, маҳсулотга оид инновациялар — техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни (ишларни ва хизматларни) ишлаб чиқишга ҳамда жорий этишга қаратилган инновациялар, жараёнга оид инновациялар — техник ва технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган ишлаб чиқариш ёхуд таълим усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга, шунингдек технологиялар трансферини амалга оширишга қаратилган инновациялар, маркетингга оид инновациялар — маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқларидаги ўзгаришларни қамраб олувчи янги ёки такомиллаштирилган усулларни жорий этишга, маҳсулотни (ишлар ёки хизматларни) сотиш ва тақдим этишнинг янги усулларидан фойдаланишга, янги нархлаш стратегияларини шакллантиришга қаратилган инновациялар, ташкилий инновациялар — бизнесни ташкил этиш ва юритиш, иш ўринларини ташкил этиш ва ташқи алоқаларни йўлга қўйишнинг янги ёки такомиллаштирилган усулларини жорий этишга қаратилган инновациялардир.

Қонунда инновацион инфратузилмалар субъектлари сифатида инновацион технологик парк, технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти, инновация маркази кўрсатиб ўтилган.

Инновацион технологик парк– бу: Инновацион фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиладиган ягона моддий-техника мажмуаси бўлган ҳудудга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда эгалик қилувчи юридик шахс

Технологиялар трансфери маркази – бу: Технологиялар трансферини ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган юридик шахс

Инновацион кластер – бу: Тегишли ҳудудда инновацияларни яратишда иштирок этувчи инновацион фаолият субъектларининг, инновацион фаолият натижалари истеъмолчиларининг йиғиндиси сифатида юридик шахс ташкил этмасдан тузилади ва ушбу субъектларнинг, истеъмолчиларнинг асосий мақсади самарали ҳамкорлик қилишдан, қувватлардан биргаликда фойдаланишдан ҳамда билимлар, кўникмалар алмашишдан, шунингдек технологиялар трансферига улушни таъминлаш орқали инновацион фаолиятни рағбатлантиришдан иборат бўлади.

Венчур ташкилоти – бу: Асосий фаолият тури хавфли инновацион лойиҳалар амалга оширилишини молиялаштиришдан иборат бўлган ҳам юридик шахс шаклида ташкил этиладиган, ҳам юридик шахс сифатида ташкил этилмайдиган ихтисослаштирилган молия институтлари венчур ташкилотлар, фондлар, ширкатлардир.

Инновация маркази – бу: Инновация маркази инновацион фаолият соҳасида янги ғояларни яратишдан янги ишланмаларни тижоратлаштиришгача бўлган тўлиқ ишлар туркумини амалга ошириш мақсадида юридик шахс шаклида ташкил этилади.

 Ўзбекистон туман адлия бўлими