Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари бугун ҳам давом этди
2020-08-04 23:45:58 202
Эл бошига иш тушган кунларда бир-бирларимизга камарбаста бўлишлик қандай ҳам яхши фазилат.
Кеча хабар берганимиздек, карантин даврида тумандаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги эзгу ташаббус-уларга бройлер жўжаларини бепул тарқатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими бошчилигидаги 1-сектор ҳудудида бошланган мазкур хайрли тадбир бугун ҳам ҳудудларда давом эттирилди.
Хусусан, туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган 22 та эҳтиёжманд оилаларга 305 та;
туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган 19 та эҳтиёжманд оилаларга 252 та;
ва туман ДСИ бошлиғи раҳбари раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган 12 та эҳтиёжманд оилаларга 175 та бройлер жўжалари тарқатилди.
Халқимиз бошидан ўтказаётган бугунги синовли даврда хеч бир оила эътибордан четда эмаслигини ифода этувчи бу каби меҳр-оқибатга йўғрилган тадбирлар туманимизда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати