Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тез ёрдам ходимлари бир марталик моддий рағбатлантирилади
2020-08-03 22:43:09 170
Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (458-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:
врачларга – 5 млн сўм;
ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га - 4 млн сўм;
ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.
"Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади", - дейилади Адлия вазирлиги хабарида