Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Йўллар обод-кўнгиллар шод
2020-07-29 18:13:50 235
Ўзбекистон туманидаги кўплаб ички йўлларни таъмирлаш ишлари авж олган.
Жорий йилги дастурга мувофиқ, таъмирталаб деб белгиланган йўллар созланиб, автомобиллар ва пиёдалар ҳаракати учун талаб этилган шароитлар яратилмоқда.
Жумладан, сўнгги кунларда Мингтут МФЙ Хасанобод кўчаси (500 м), Дехқонобод МФЙ Деҳқонобод кўчаси (140 м), Яккатут МФЙ Гўзалдиёр кўчаси (350 м), Қудаш МФЙ Янги маҳалла кўчаси (300 м) ва Шодлик МФЙ Янгиҳаёт кўча (350 м)ларидаги ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Маҳаллаларга ўзгача файз бағишлаётган бундай текис ва равон кўчалардан аҳоли бениҳоят хурсанд бўлишмоқда.
Ушбу хайрли ишлар туманимизнинг яна қатор маҳаллари бўйлаб давом этади ва биз бу ҳақда ёритиб борамиз.
Йўллар равон, кўчалар обод, ҳамюртларнинг эса кўнгиллари шод бўлаверсин!
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати