Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги санитария постларида профилактик тадбирлар қай даражада амалга оширилмоқда?

×

 2020-07-16 17:39:27    101

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш борасида бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

        Хусусан, аввал хабар берганимиздек туманга қўшни шаҳар ва туманлардан кириш ва чиқиш йўлларида олтита санитария постлари ташкил этилган.

        Мазкур санитария постларида туман ҳокимлиги, ички ишлар, миллий гвардия, фавқуллодда вазиятлар бўлими, давлат санитария назорати органлари ходимлари ва Ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон туман Кенгашининг кўнгилли ёшлари фуқаролар саломатлиги учун кечаю-кундуз хизмат олиб боришмоқда.

        Туманга кириш ва чиқишда ҳайдовчилар билан карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

        Ҳар бир транспорт воситасини қатъий тартибда кўздан кечириш ва зарарсизлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автомашиналар ва бошқа вилоятлардан кириб келаётган, махсус рухсатномага эга бўлган юк ташувчи транспортлар назоратдан четда қолмаяпти.

        Бириктирилган тиббиёт ходимлари ҳар бир ҳайдовчи ва йўловчиларнинг тана хароратини пирометрлар ёрдамида ўлчаб, вирусга қарши курашишда зарурий тиббий тавсияларни ҳам беришни унутишмаяпти.

Дарҳақиқат, кўрилаётган мазкур зарурий ва тезкор чораларнинг барчаси ўзимизнинг соғлигимиз хавфсизлиги учун эканлигини хеч биримиз унутмаслигимиз лозим.

        Шундай экан азиз юртдошлар, ушбу синовли дамларда тартиб-интизомни сақлаган холда ҳаракат қилайлик. Зеро, дунёда бебаҳо саналган саломатлигимизни асраб-авайлаш ўз қўлимизда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати