Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сессия ишида долзарб масалалар муҳокама қилинди

×

 2020-07-10 09:46:00    165

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 9 июль куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев олиб борди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

     1. Камбағал ва эҳтиёжманд оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш.

      2. Ўзбекистон туманида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Ғ.Акбаровнинг ҳисоботи. 

    3. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон тумани бўлинмаси ҳузурида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни мақсадли сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни тинглаш.

Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Қайд этилдики, туманда “Темир дафтар”га киритилган 1 минг 181 та оилаларнинг даромадини ошириш мақсадида 4 та сектор кесимида эҳтиёжмандларни йўналишлар бўйича жорий йилнинг якунига қадар ишга туширилиши белгиланган 634 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли рўйхати шакллантирилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 5-6 июнь кунлари вилоятимизга қилган ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан “Темир дафтар”га киритилган 1 минг 181 та оилаларнинг даромадини ошириш бўйича ҳар бир оиладан 1 нафарини бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ чора тадбирлар ишлаб чиқилган.

Шундан келиб чиқиб бандлиги таъминланиши керак бўлган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича 4 та комплекс (иқтисодий, инвестиция, қишлоқ ҳўжалиги ва қурилиш)ларга тақсимланган.

Бу борада, 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг ҳисоботида, бугунги кун ҳолатига сектор худудидаги камбағал оилаларда истиқомат қилаётган 300 нафар ишсиз фуқаролардан 152 нафарининг бандлиги таъминланганлиги маълум қилинди. 

Жумладан, иқтисодий комплекс бўйича 119 нафар, инвестиция комплекси бўйича 5 нафар, қишлоқ ҳўжалиги комплекси бўйича 22 нафар, қурилиш комплекси бўйича 6 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилган.

Қолган 148 нафарини ҳам жорий йилнинг қолган ойларида ишга жойлаштириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар мавжудлиги сектор раҳбарининг ҳисоботида қайд этилди.

Шунингдек, 1-сектор раҳбари, туман ҳокими мазкур масалада юзасидан карантин даврида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлашда асосий эътибор ҳунармандчилик ҳамда касаначиликка қаратилаётганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Сабаби, ҳунармандчилик маҳсулотларини карантин талабларига амал қилган ҳолда “уста-шогирд” анъанаси асосида уйда яратиш мумкин. Тайёр маҳсулот эса кооперация усулида ҳунармандчилик корхоналари томонидан йиғиб олинади ва савдога чиқарилади. Бу йўналишда ўз уйида банд бўлган фуқаро ўртача 1-1,5 млн. сўм даромад топиши мумкин, - дейди сектор раҳбари ўз ҳисоботида.

Ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугунги кунга қадар 97 та ҳунармандларга 2 млрд. 907 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, ҳунармандчилик йўналишида умумий қиймати 1 млрд. 450 млн. сўмлик, (900 млн. сўми кредит ҳисобига) 30 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 60 тадан ортиқ иш ўринлари яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, кун тартибидаги мазкур масала юзасидан 2-сектор раҳбари, туман прокурори, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи ва 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи секторларида “темир дафтар”га киритилган ёрдамга муҳтож оилалар аъзоларининг ишга жойлашиши тўғрисида ҳисобот берилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туманда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Ғуломжон Акбаров хисобот бериб ўтди.

Шунингдек, сессия ишида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон тумани бўлинмаси ҳузурида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни мақсадли сарфланиши тўғрисидаги ҳисобот депутатлар эътиборига ҳавола этилди

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати