Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг йиғилишлари давом этмоқда
2020-07-08 22:26:18 184
Ўзбекистон тумани ҳокимлигида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов раислигида ўтказилган йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига асосан уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида, карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.
Унда, ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар олиш учун мурожаат қилганларнинг аризалари ўзларининг иштирокида кўриб чиқилди.
Мурожаатлар кўриб чиқилиб комиссия хулосасига кўра 11 нафар фуқарога субсидия бериладиган бўлди.
Маълумот ўрнида, шу кунгача жами 3 маротаба комиссия йиғилишлари ўтказилиб, 59 нафар фуқароларнинг аризалари билан танишиб чиқилди. Улардан 23 нафари ижобий ҳал қилиниб, 36 нафарига тегишли тушунтириш берилди.
Комиссия йиғилишлари ҳали давом этади...
Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати