Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАҲАЛЛАЛАРДА ЭЗГУ ЛОЙИҲА ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-07-06 20:48:09    163

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги ҳар бир маҳалла, кўча ва хонадонларда «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!» шиори остида ўтказилаётган эзгу тадбирлар қизғин давом этмоқда.

Барча маҳаллалар, кўча ва хонадонда эзгу акциялар ташкил этилиб, халқимиз томонидан ободлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бунинг ортидан эса хонадонлар, кўча ва маҳаллалар янада файзли ва обод кўринишга эга бўлмоқда.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига кўра, маҳаллаларда хонадонлар ва кўчаларни обод қилишга қаратилган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида ишларни ташкил қилиш бўйича берилган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 июль кунига қадар тумандаги 323 та камбағал оилалар хонадонларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мазкур хайрия ишларининг 289 таси якка тартибдаги аҳоли хонадонларида, 34 та эса кўп қаватли уйларда ташкил этилди.

Шунингдек, 320 та кўчалар тартибга келтирилиб, 13,3 км йўллар таъмирланди, 9450 дан ортиқ дарахтларга шакл берилиб, оқлаш ишлари олиб борилди. Кўчаларга 5400 тупдан ортиқ гул кўчатлари экилиб, 25,8 км. масофадаги ариқ ва зовурлар тозаланди. 70 та чиқиндихоналар тартибга келтирилиб, маҳаллалардан 44,5 тонна машиший чиқиндилар махсус чиқиндихоналарга чиқарилди. 6 та зиёратгоҳларда маҳаллий аҳоли томонидан кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, 111 та ижтимоий объектлар, 10 та болалар спорт майдончалари ободонлаштирилди.

Эзгу акция доирасида шу кунгача ҳудудлардаги 1077 та эҳтиёжманд ва камбағал оилаларга кириб борилиб, уларда аниқланган 245 нафар ишсиз фуқаролардан 170 нафарининг бандлиги таъминланди. Хусусан 40 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, 25 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 92 нафарни ташкил этди, 13 нафар фуқароларнинг ўз таклифларига асосан бошқа ишларга жалб этилди.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг яқиндан ёрдами билан 64 та оилага субсидия, 125 та оилага эса бошқа кредитлар олишда кўмаклашилди.

- Лойиҳанинг асосий мақсади маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман» шиори остида «Обод хонадон» акцияси доирасида таъмирлаш, оқлаш ишларини амалга оширишдан иборат. Мазкур тадбир ижросини таъминлаш борасида бўлимимиз ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган. Гуруҳ аъзоларига вазифалар тақсимоти белгилаб берилган, - дейди туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова. - Тизимдаги барча ходимлар билан биргаликда ҳар бир ҳудудларда, аҳоли хонадонларида бўлиб, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиб, ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни амалга оширмоқдамиз. Юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини ўз амалий ишларимиз билан кўрсатмоқдамиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бундай ҳайрли тадбирлар натижасида туманда намунали хонадонлар ва кўчалар сони тобора кўпайиб, маҳаллалар эса обод ва кўркам масканларга айланмоқда.

“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати