Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДАВЛАТИМИЗ ҚУДРАТИ ВА ҲУРЛИГИМИЗ РАМЗИ

×

 2020-07-02 10:14:51    175

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганига 28 йил тўлди

Давлат рамзлари эл-юртнинг ҳурлиги, миллий ғурур ва менталитети, шонли тарихи, маънавий-маданий бойлиги, урф-одат ва анъаналари, буюк мақсад ва эзгу орзу-интилишларини ўзида акс эттиради.

Мустақиллигимизнинг илк кунларидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан янги давлат, порлоқ келажак барпо этиш йўлида халқимизнинг миллий ғурурини кўтаришга, шижоатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз рамзлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамотчилик муҳокамалари асосида қабул қилинди. Шу боис халқимиз “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган сана – 1992 йил 2 июлни тарихий воқеа сифатида ҳар йили ёдга олади, нишонлайди. Чунки Давлат герби – мустақиллигимиз рамзларидан бири.

Тарихимиз ва миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган давлатимиз герби халқимиз озодлигининг яна бир тимсоли сифатида тарихдан жой олган санага ҳам чорак асрдан ошди.

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонунда гербимизнинг қандай кўринишга эгалиги яққол ифодалаб берилган. Унга мувофиқ мамлакатимиз фуқаролари, Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилиши шарт.

Давлат герби тасвири мамлакатимиздаги барча давлат ташкилоти бинолари пештоқига ўрнатилган. Герб тасвири муҳрларда ва давлат идоралари бланкаларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғозлар ва фуқаролик паспортида, қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларда жой олган.

Ҳар бир юртдошимиз гербимизда акс этган юксак маъно-мазмундан чексиз ғурур туяди. 2010 йил 25 декабрдан кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун билан давлатимиз гербидан фойдаланиш қоидалари янада мустаҳкамланди.

Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

Давлатимизнинг барча рамзлари қатори гербимиз ҳам ҳаётимиздан, қалбимиздан чуқур ўрин эгаллаб, Ватанимиз мустақиллигининг чинакам тимсолларидан бирига айланди. Уни ҳар сафар кўрганимизда шундай бетакрор, ҳеч кимдан кам бўлмаган қудратли мамлакатда яшаётганимиздан фахр-ифтихор туйғуларини ҳис этамиз.

 Хайрулло Отажонов

Ўзбекистон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти, 3-даражали юрист