Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фирибгарлик жинояти

×

 2020-06-29 21:03:49    285

PDF yuklash
Chop etish


Алдов йўли билан содир этиладиган фирибгарлик жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи, фуқароларни оғир аҳволга солиб қўядиган жиноятлар сирасига киради.

Фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текинга қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради ёхуд ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият яратади.

Фирибгарликда айбдор томонидан била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни чалғитишга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими ходимлари, кенг жамоатчилик томонидан олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари натижасида кейинги йилларда ушбу жиноят бирмунча камайган бўлса-да, умумий жиноятларнинг салмоқли қисмини ташкил этиши ушбу жиноят келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган ишлар кўлами ва сифатини янада кучайтиришни тақозо этмоқда. Таъкидланишича, бозор иқтисодиёти шароитида мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар орасида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилиш жиноятлари ўсиши тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, фирибгарлик жиноятининг асосий сабаблари фуқаролик муносабатларини қонун доирасида амалга оширмасликка бориб тақалаётганлиги, оқибатда бу содда одамларнинг “жиноят қурбони” бўлишига олиб келмоқда.

Сўнгги йилларда фирибгарлик жиноятининг умумий жиноятчиликлаги салмоғи ортиб бораётгани сабабли 2016 йил 26 декабрдаги қонун билан Жиноят кодексининг 168-моддасидаги жавобгарлик оғирлаштирилди. Шунингдек, Олий суд Пленумининг фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарори янгидан ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.

Фирибгарликда ёлғон маълумотларга жабрланувчини янглиштиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар, жумладан, юридик факт ва воқеалар, мулкнинг сифати, нархи, айбдорнинг шахси, унинг ваколати, нияти (масалан, айбдор шахс ўзини мансабдор шахс ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида кўрсатиши) тааллуқли бўлиши мумкин. Жумладан, фирибгарлик жиноятининг асосий сабаблари фуқаролик муносабатларини қонун доирасида амалга оширмасликка бориб тақалаётганлиги, оқибатда фуқароларнинг “жиноят қурбони” бўлишига олиб келмоқда.

Албатта, фирибгарлик сингари машъум жиноятни олдини олиш, бу иллатни таг-томири билан йўқотиш, биринчи галда, барчамиздан сергаклик, хушёрликни, теварак-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ қарамасликни талаб этади. Шубҳасиз, ушбу жиноятни содир этганлар қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади. Шу сабабли жиноятларнинг олдини олиш мақсадида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда профилактика мақсадида йиғилишлар ўтказиш, содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг оқибатларини фуқароларга етказиб турилишини таъминлаш лозим.        

О.Мирсадиков

Жиноят ишлари бўйича

  Ўзбекистон туман судининг раиси