Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Асака” банк раҳбарияти Ўзбекистон туманилик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

×

 2020-06-12 19:47:17    145

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлигида тадбиркорлар молиявий саводхонлигини ошириш, тадбиркор ва фуқароларнинг банк тизимига оид муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда «Асака»банк Республика Бошқаруви Раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев, Ўзбекистон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов, «Асака»банк Фарғона вилояти филиали бошқарувчи ўринбосари Элбек Мақсудов, тумандаги тижорат банклари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтди.

Дастлаб, учрашувни туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Сатторов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда тадбиркорлар юртимиз тараққиётининг етакчи кучига айланиб, уларни ривожланиши учун барча шароитлар яратиб берилаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Бу борада, ўтган хафтада, 5-6 июнь кунлари давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан бўлган йиғилишда тадбиркорлар вилоятимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда бош ислоҳотчи бўлиши кераклигини таъкидлагани, ушбу ташаббус асосида соҳа вакилларига берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

- Бизнинг бугунги кундаги муҳим вазифаларимиздан бири бу – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, туманимиз, вилоятимиз иқтисодий ва саноат салоҳиятини янада ошириш, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашда сиз тадбиркорларнинг ҳиссаларингизни янада ошириш, сизнинг фаолиятингиз ва янги лойиҳаларни амалга оширингиз учун қулай шарт-шароит яратишдан иборат, - дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов. 

Навбатида, «Асака» банк Бошқаруви Раиси ўринбосари Б.Абдуллаев ҳам тадбиркорлар билан самимий мулоқотга киришар экан, тадбиркорлар фаолиятини банк томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг механизмлари, турли бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар, янги банк хизмат турлари ҳақидаги батафсил сўзлаб берди.

Мулоқот чоғида Бошқарув Раиси ўринбосари Б.Абдуллаев тадбиркорлар диққатини давлатимиз раҳбари раҳнамолигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳамда вилоят, хусусан Ўзбекистон туманида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш борасида банклар томонидан яратилган қулай шарт-шароитлар, қолаверса соҳада учраётган бошқа долзарб масалаларга қаратди.

Банк мутасадди раҳбарлари билан ўтказилган ушбу учрашувнинг асосий мақсади тумандаги тадбиркорларнинг фаолияти давомида банк билан боғлиқ масалаларни ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам беришга қаратилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда иштирок этган тадбиркорлар ўз муаммолари ва фаолиятларини янада ривожлантириш учун зарур ёрдамлар юзасидан мутасадди раҳбарларга тўғридан –тўғри мурожаат этдилар.

Тадбиркорларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди. Зарурий тушунчалар берилиб, ҳар бир бир муаммолар бўйича назоратга олиниб, ижрога қаратилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати