Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморнинг ким билан мулоқот қилганлигини ва қайси худудларда бўлганлигини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади

×

 2020-06-12 18:18:34    177

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилмоқда.

Икки давлат вазирлари ўртасидаги мулоқотда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан, “COVID-19"га қарши кураш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот аввалида, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус инфекциясига қарши курашда, шунингдек,  ушбу мамлакат мутахассислари билан ҳамкорликда пойтахтимизда тўртинчи авлод Болалар миллий тиббиёт марказини бунёд этишда Корея Республикаси томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун чуқур миннатдорчилик билдириб ўтди. Суҳбат давомида икки мамлакат вазирлари юртимизда Кореянинг етакчи тиббиёт университетининг филиалини очиш, тиббиёт кластерини ташкил этиш масалаларини кенг муҳокама қилдилар.

Энг муҳими, икки давлат вазирлари юртимизда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “COVID-19"га қарши мобил иловаларини яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришдилар. Бу эса бизга худди Кореядагидек коронавирусга чалинган беморни ким билан мулоқот қилган ва кайси худудларда бўлганлигини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади.

Бундан ташқари, ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашда тестлар ва дориларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, “COVID-19"га қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди. Ўз навбатида Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ушбу вакцинани дунё мамлакатларига тақдим этишда Ўзбекистон алоҳида устувор мавқега эга  бўлишини таъкидлаб ўтди.

Самарали кечган музокаралар якунида Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон – Корея ҳамкорлиги марказининг имкониятларини янада кенгайтиришга ҳам келишиб олинди, - дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.