Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича аҳолига МУРОЖААТИ

×

 2020-06-11 12:52:51    148

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Ватандошлар, қадрли тумандошлар!

Мамлакатимиз ободлиги, кўчаларимиз кўрки, хонадонларимиз файзини ошириш, унда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш бўйича жорий йилнинг июнь-август ойларини руҳан поклик, маънан етуклик, фикран янгиланишга интилиш даври деб таърифлаш мумкин.

Бугун юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг юксалиб бораётган турмуш даражаси, шаҳар ва қишлоқларимизнинг кўркам қиёфаси, одамлар онгу-тафаккуридаги ўзгаришлар, умуман, ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги тараққиёт юртдошларимизнинг Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларга, жонажон Ватанимизнинг келажагига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Хусусан, сўнгги йилларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларининг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши натижасида аҳоли масканларининг кўриниши буткул ўзгариб, одамларимиз турмуш тарзи, оилаларда тўкин-сочинлик янада ортиб бормоқда.

Шуни унутмайликки, осуда ва фаровон турмуш тарзини четдан келиб бизга ҳеч ким яратиб бермайди. Уни ўзимиз, ўз меҳнатимиз натижасида бунёд этсак, аниқроқ айтганда, ҳар биримиз ўз маҳалламиз, кўча ва хонадонларимизнинг саранжом ва файзли бўлиши учун ҳиссамизни қўшсак, бу гўшалар чинакам обод масканларга айланади.

Эрта саҳарда туриб, кўча-ҳовлиларимизни супуриб-сидириш, ён-атрофга сув сепиш, турли гуллар экиш қайси хонадонга чирой бағишламайди, дейсиз.

Бу борада хонадон соҳибларига маслаҳатлар бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш, яратувчанлик ғояларига ундаш, биз – маҳалла фаоллари, кўпни кўрган, нуроний оқсоқолларнинг энг муҳим вазифамиздир.

Унутмаслигимиз лозимки, ободлик бор жойда қут-барака, доимий ривожланиш ва келажакка ишонч руҳи бўлади.

Қадрли юртдошлар!

Ҳозирги синовли давр барчамиздан қийинчиликларни мардона ва жасорат билан енгиб ўтишни талаб қилмоқда. Бу кўп жиҳатдан халқимизнинг янада жипслаштириб, аҳил ва бирдам бўлиб ҳаракат қилишга ундамоқда.

Шу маънода, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда маҳаллалардаги ҳар бир кўчани ободонлаштириш, хонадон ва томорқа маданиятини ривожлантириш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш тадбирларида барча юртдошларимизнинг фаол иштирок этиши ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда.

Халқимизда “бир кун кўнгилсизлик бўлган хонадондан қирқ кун хайру барака арийди” деган пурмаъно ҳикмат бор.

Бинобарин, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган азалий урф-одатлар, ўлмас қадрият ва анъаналар, оиланинг ҳар бир аъзоси бажариши лозим бўлган муқаддас бурч, айниқса, катта ҳаёт остонасида турган ёшларимизга ибратли тушунтириш ишлари, ўйлаймизки, оилаларни, бутун жамиятимизни янада мустаҳкамлайди.

Азиз отахон ва онахонлар!

Ўз маҳалладошларимизга намунавий хонадон, намунавий кўча қандай бўлиши кераклиги ҳақида имкон қадар кўпроқ ва кенгроқ маълумот берайлик! Бу йўлда аввало, ўз хонадонларимизни обод қилиш борасида олиб бораётган амалий ишларимиз, ибратли ташаббусларимиз, чинакам жонкуярлигимиз билан намуна бўлайлик!

Ўз ҳудудимиздаги ҳар бир оилада маиший маданиятни, хонадонларимизни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларни, шу жумладан ёрдамчи хўжалик биноларини қуриш, таъмирлаш, сақлаш қоидаларини, томорқа маданиятини ривожлантириш каби эзгу ишларни кенг тарғиб этайлик!

Энг муҳими, мавжуд имконият ва шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, турмуш даражамизни янги босқичга кўтарайлик!

Азиз ҳамюртлар!

Осмони мусаффо, жонажон Ўзбекистонимизга фақат ва фақат обод масканлар – кўркам ва гўзал кўчалар, файзли хонадонлар, дилга қувонч бағишловчи обод маҳаллалар ярашади.

Ўтказилиши режалаштирилаётган мазкур ишларга, айниқса маҳалламиздаги эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар қилайлик, улуғ ташаббусга муносиб ҳисса қўшайлик!

Ушбу уч ойлик ҳаракатимиз хайрли ва савобли ишларимизнинг бардавомлигига, ёшларимизнинг маънавияти ва тарбияси янада юксак бўлишига, миллий қадриятларимиз ривожига, халқимиз орасида ҳамжиҳатлик туйғулари мустаҳкамланишига пойдевор бўлиб хизмат қилсин!