Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЧЕКЛОВЛАР ЮМШАТИЛДИ, АММО КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ ҚАТЪИЙ
2020-06-04 12:32:48 192
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича Республика махсус комиссиясининг жорий йилнинг 8 май кунги йиғилиш баёнига мувофиқ, мамлакатимизда инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, республика ҳудудлари 11 май кунидан эътиборан "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда хавфли касаллик билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгариб бораётганлиги сабабли талабларни босқичма-босқич юмшатиш орқали иқтисодиёт тармоқларини тўлиқ ишлашини таъминлаш ҳамда аҳолининг бандлигини оширишга қаратилган. Бироқ, фуқароларимиз тўғри тушуниб олишларини истардимки, чекловларнинг юмшатилиши карантин талабларини бажариш шарт эмас деган тушунчани бермаслиги керак.
Шу ўринда махсус комиссиянинг жорий йил 30 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилганини айтиб ўтиш лозим. Карантин талабларининг юмшатилиши бўйича ҳудудлар кесимидаги тоифаларга тўхталадиган бўлсак, коронавирус инфекциясига чалинган шахслар тўлиқ соғайган ҳудудлар "яшил" тоифага киради.
Шундай ҳудудлар сирасига кирган туманимизда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, савдо мажмуалари, спорт иншоатлари фаолиятига, хунармандчиликни юритишга, шахсий автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига, давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига руҳсат берилди. Шу билан биргаликда Тошкент билан боғлайдиган темир йўл қатнови ҳам қайта йўлга қўйилди.
Жараёнда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, баъзи фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг кўчада бемақсад юришлари, кўпчилик билан турли тадбирларни уюштиришлари, жисмоний шахсларнинг карантин талабларини бажармаслиги, рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларгқ риоя этган ҳолда амалга ошириш каби ҳолатлар кузатилмокда. Бундай қоидабузарликлар маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Юртимизда коронавирус касаллигидан соғайганлар сони ортиб бораётганлигидан ва хавфли вирусни юқтириб олганлар камаяётганидан қанчалик қувонмайлик, бепарволикка, хотиржамликка асло йўл қўйиб бўлмайди. Коронавируснинг хавфига ҳам кўникиб, унга оддий касаллик сифатида қарамаслик керак. Айни пайтда, айрим давлатларда коронавирусни юқтирганлар сони яна ошаётган ва инфекциядан юзлаб, минглаб одамлар вафот этаётгани ҳар биримиз ҳушёр бўлишимизни, карантин талабларига сўзсиз риоя қилишимизни талаб қилади. Аввало тиббий ниқобдан хамда антисептик воситалардан фойдаланиш нафақат карантин кунлари, балки кундалик талабга айланиши лозим. Яқин танишларнинг қўл бериб, қучокдашиб кўришиш, мумкин қадар ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш юқумли касалликларга чалинмасликнинг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.
Саломатлик-осойишталикнинг яна бири хонадон остонасидан тортиб, хизмат масканларида мунтазам равишда хлорли дизенфекция ишларини олиб бориш керак. Жорий хлорли эритма билан зарарсизлантирилганда юқумли касалликлар вирусини юқтириш хавфи сезиларли камаяди. Ҳозирги кунда бу борада туманимизда деҳқон бозорида, маҳаллаларда, кўча ва ижтимоий объектларда тинимсиз равишда дизенфекциялаш ишлари бир маромда давом эттирилмоқда.
Шу ўринда, фуқароларимизга яна бир бор такрор эслатиб ўтмоқчимиз, чекловлар юмшатилди, аммо карантин талаблари қатъий. Ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.
А.Сулаймонов,
Ўзбекистон туман санитария эпидемология осойишталиги маркази бош шифокори