Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ВАҚФ” фондининг хайриялари туманда ўз эгаларига етказилди
2020-05-23 18:34:44 153
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти ҳудудий филиали томонидан муборак Рамазон ойи муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди.
Хусусан, фонд томонидан Ўзбекистон туманидаги 34 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар ва эҳтиёжманд оилалар учун кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган тўққиз номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди.
Тумандаги 4 та сектор ишчи гуруҳи вакиллари, МФЙ раислари билан биргаликда мазкур хайрия маҳсулотларини ўз эгаларига етказиб берди.
Бу йилги муборак Рамозон ҳайити байрами синовли кунларга тўғри келган бўлсада, бу каби хайрия тадбирларини ташкил этиш орқали эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий қўллаб-қувватлаб, уларга кўтаринки кайфият улашиш савобли ишдир, албатта.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати