Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат байрами арафасида 112 та хонадон йўқланди
2020-05-23 18:31:34 173
Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс.
Маълумки, Рамазони шариф катталарга ҳурмат, кичикларга иззат ойи ҳамдир. Шунингдек, бу ой халқимиз ардоқлаган саховат, меҳр-мурувват каби асрлар оша амал қилиб келаётган бобомерос қадриятларимизга алоҳида эътибор қаратиладиган ойдир.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон туманида карантин талабларига мувофиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун 23 май куни туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумҳалқ харакати доирасида секторлар кесимида 82 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга 11 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, тумандаги 100 ёшдан ошган онахонлар, нуронийлар, турли соҳаларда фаол меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрий ходимлар холидан хабар олинди. Улар билан дилдан суҳбат қурилиб, муборак айём билан қутланди ва ҳокимликнинг байрам совғалари топширилди.
Эътибордан масрур қалблар кўрсатилган ёрдам ва ғамхўрликдан мамнун бўлиб, миннатдорлик изҳор қилиб, қўлларини дуога очишди.
Бундай саховат тадбирлари тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати